
Хабарингиз, бор шу кунларда пойтахтимиз таэквондо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Кеча эса жаҳон таэквондоси тарихидаги энг йирик флэшмоб ҳам Тошкентда ташкил этилди.
Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими, шунингдек флэшмоб давомида Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг ? кўргазмали жамоаси чиқишлари юртимиз таэквондо ихлосмандларида катта таассурот қолдирди ва олқишларга сазовор бўлди.
Шуни инобатга олган ҳолда ?? Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси бугун мазкур клуб аъзоларига миннатдорчилик билдирди.
Ассоциация раҳбари Шерзод Тошматов клуб раҳбарлари, мураббийлар ва ёш спортчиларга эсдалик совғаларини тақдим этди. Ассоциациямизнинг эксклюзив миллий зарбоф чўпони меҳмонларга манзур келди. Ёш таэквондочиларга ҳам жаҳон чемпионати тимсоллари ҳисобланган юмшоқ ўйинчоқлар, махсус футболка ва сертификатлар тақдим этилди.
Ўз навбатида меҳмонлар ҳам Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясига эсдалик совғасини топширишди.