Skip to main content
Yangiliklar

Аёллар терма жамоамиз аъзолари Туркияда халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашишмоқда

By 03.08.2019February 17th, 2020No Comments

Таэквондо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари Нигора Турсунқулова ва Светлана Осипова мураббийлар Пахлавон Собиров ҳамда Дмитрий Хван қўл остида Туркияда йиғинда иштирок этишмоқда. 27 июль куни бошланган мазкур йиғин 5 августга қадар давом этади.

Бу йиғинда қизларимиз Жаҳон ва Европа чемпиони Ирэм Яман, Олимпия ўйинлари, Жаҳон ва Европа чемпионатлари совриндори Нафия Қуш, Жаҳон ва Европа чемпионатлари совриндорлари Зелиха Агрис ҳамда Руқие Йилдирим каби машҳур таэквондочилар билан бирга машғулот ўтказишмоқда.