Skip to main content
Yangiliklar

2019 йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон Таэквондо WTF Ассоциациясининг “Универсал спорт саройи”да

By 26.07.2019February 17th, 2020No Comments

2019 йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон Таэквондо WTF Ассоциациясининг “Универсал спорт саройи”да шу йилнинг 7-10 август кунлари кадетлар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўриш юзасидан ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш тўғрисида

Жорий йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон Таэквондо WTF Ассоциациясининг “Универсал спорт саройи”да шу йилнинг 7-10 август кунлари кадетлар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўриш юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Шаабдурахманов Рустам Мавзурович олиб борди.
Шунингдек, мажлисга Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг бирнчи ўринбосари Касимов Ойбек Омилович, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице президенти Камилов Азизжон Якубджанович ва бошқа кўплаб мутассади ташкилотлар ходимлари таклиф этилди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Р.Шаабдурахманов бирма-бир чемпионатни ташкиллаштириш учун бириктирилган мутассади ташкилотнинг ходимлари билан танишиб, улардан амалга ошириладиган ишлар юзасидан маълумот олдилар ва қўшимча топшириқлар бериб ўтдилар.
Шу билан бирга, мажлис давомида Ассоциация раиси Шерзод Ташматов Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўриш юзасидан шу кунга қадар бажарилган ва амалга ошириладиган ишлар тўғрисида умумий ҳисобот бериб ўтдилар.
Мажлис сўнгида Миллий олимпия қўмитаси президенти мусобақа ўтказиладиган спорт мажмуаси ва ассоциация худудини кўздан кечирдилар ва қўшимча топшириқлар беридилар.