Skip to main content
Yangiliklar

Спорт психологлари таэквондо WT ассоциациясига ташриф буюришди

By 20.02.2023February 22nd, 2023No Comments

2023 йил 20 февраль куни Миллий Олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази спорт психологияси бўлими спорт психологлари Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида спортчиларнинг мусобақаларга психологик тайёргарлига ва ғалабага эришишда қандай жиҳатларга аҳамият бериш кераклиги ҳақида билимлар берилди. Уларнинг мусобақа олди зўриқиш ҳолатларини олиш тўғрисидаги саволларга жавоб берилди. Шунингдек, спортчилар билан жамоавий руҳни шакллантириш мақсадида бир нечта психологик машқлар ўтказилди.

Спортчиларнинг психологик портретини яратиш мақсадида улар билан психологик тест ўтказилди.