
Режага кўра, таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси йилнинг илк йиғинини Анталья шаҳрида ўтказади. Бугун терма жамоанинг сўнгги гуруҳи Туркияга йўл олди.
Мезбон жамоа билан ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинига терма жамоамиз мураббийлар штаби Улуғбек Рашитов, Никита Рафалович, Нияз Пулатов, Светлана Осипова, Феруза Содиқова каби асосий ва захира таркибдаги 22 нафар спортчини жалб қилган. Машғулотлар 31 январга қадар давом этади.
Йиғин доирасида ҳамюртларимиз «Анталья Опен» халқаро мусобақасида иштирок этиши кўзда тутилган.