Skip to main content
Yangiliklar

Миллий Олимпия қўмитаси 31 ёшда! 🎉🎊

By 21.01.2023February 22nd, 2023No Comments

Бугун 2023 йил 21 январь. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганига 31 йил тўлди. 1993 йилнинг сентябрь ойида Халқаро Олимпия қўмитасининг 101-Сессиясида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ХОҚ томонидан расман тан олинган ва шундан сўнг ташкилот халқаро майдонда фаолият олиб бориш имкониятига эга бўлган. Шу кундан эътиборан, Ўзбекистон мунтазам равишда ёзги ва қишки Олимпия ўйинларида қатнашиб келмоқда.

МОҚ бугун мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, олимпизмнинг пок ва эзгу ғояларини илгари суриш йўлида кенг кўламда иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаб, нуфузли спорт ташкилотлари, етакчи спорт державалари билан кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйган.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси бугунги байрам муносабати билан Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятини, барча ишчи-ходимларини самимий муборакбод этади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси жамоаси