Skip to main content
Yangiliklar

Байрамингиз муборак бўлсин, Ватанимиз ҳимоячилари!

By 14.01.2023February 22nd, 2023No Comments

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан барчангизни чин дилдан самимий муборакбод этади.

Ушбу қутлуғ айём том маънодаги умумхалқ байрамига, азалдан халқимизга хос бўлган ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик каби юксак фазилатлар тимсолига айланиб бораётгани барчамизни қувонтиради.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан Сизни ва оила аъзоларингизни яна чин юракдан табриклаймиз.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва саодат, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз. Халқимизнинг юксак ишончи ва ҳурмат-эҳтироми сизларга ҳамиша ёр бўлсин!

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ватан ҳимоячилари!

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати