Skip to main content
Yangiliklar

🥋 Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарликни Тошкентда бошлади

By 29.09.2022No Comments

13-20 ноябрь кунлари Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида таэквондо бўйича XXV Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Павел Хан бошчилигидаги Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси ушбу мусобақага тайёргарликни Тошкентдаги “Универсал” спорт мажмуасидаги йиғин орқали бошлади.

Йиғиннинг дастлабки қисмида спортчиларга жисмоний юкламалар берилмоқда.

🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси матбуот хизмати