Skip to main content
Yangiliklar

Юртимиз таэквондочилари тарихий натижаларни янгилашда давом этишмоқда!

By 13.08.2022August 25th, 2022No Comments

Яқиндагина Жанубий Кореяда ўтган Осиё чемпионатини “ёндирган” Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси Туркиянинг Конья шаҳрида ўтаётган V Ислом бирдамлик ўйинларида 4та олтин, 4та бронза жами 8та медалга эга чиқиб, янги тарих яратишди. Ўзбекистон таэквондочилари Марокаш, Туркия ва Озарбайжон каби мамлакат спортчиларини ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Фақатгина Эрон биздан биттага кўп олтин медаль олди.

2017 йил Боку шаҳрида ўтган олдинги мусобақада таэквондочиларимиз 2та олтин, 2тм кумуш ва 3та бронза жами 7та медални қўлга киритишган эди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати