Skip to main content
Yangiliklar

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида тўртта медаль қўлга киритилди ва энг яхши натижа янгиланди

By 08.08.2022August 25th, 2022No Comments

Болгариянинг София шаҳрида таэквондо WT бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунига етди.

Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2та кумуш ва 2та бронза жами 4та медални қўлга киритди. Ишонамизки ўсмирларимиз катталар тоифасида янада кучли ва тажрибали бўлиб олтин медалларга эга чиқишади.

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган таэквондочиларимиз:
Кумуш – Маржона Худойқулова
Кумуш – Назарали Назаров
Бронза – Гулшаной Исмоилова
Бронза – Музаффар Садриддинов

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати