Skip to main content
Yangiliklar

Кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 10та медаль қўлга киритди. Энг яхши қиз таэквондочи ҳам биздан!

By 01.08.2022No Comments

Болгариянинг София шаҳрида таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунига етди.

Мусобақада ўзбекистонлик 16 нафар таэквондочи иштирок этди ва уларнинг 10 нафари совриндор бўлди. Лайло Ҳасанова барча рақибаларини мағлуб этиб, Жаҳон чемпиони бўлди. Мусобақа ташкилотчилари айнан Ҳасановани “Энг яхши қиз таэквондочи” деб топишди.

Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган барча ўзбекистонлик таэквондочилар:

Олтин – Лайло Ҳасанова
Кумуш – Дилмурод Маъруфжонов
Бронза – София Хан
Бронза – Аҳаджон Мухторов
Бронза – Жавоҳир Ҳидоятов
Бронза – Нигора Аъзамжонова
Бронза – Омина Эргашева
Бронза – Розалина Толибжанова
Бронза – Оминахон Камалова
Бронза – Мубина Бобосаидова

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати