Skip to main content
Yangiliklar

📍Қуёшда тўғри чиниқиш қоидалари!

By 15.06.2022No Comments

✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

☀️ Қуёш нурлари жуда кўп афзалликларга эга. Ультрабинафша нурлар серотонин гормони миқдорини кўпайтиради, Д витамини ишлаб чиқарилишини оширади, иммунитетни яхшилайди.

Чиниқишда қуйидаги қоидаларга амал қилинг:

▫️Қуёш нурларидан ҳимояловчи крем сотиб олинг
▫️Чиниқишга секин-аста тайёрланинг
▫️Қуёш нурларига терини тайёрланг
▫️Куннинг ўртасида қуёшга чиқманг (соат 10:00 гача ва 16:00 дан кейинги қуёш нури хавфсиз ҳисобланади)
▫️Кўк чой ичинг (қуёшнинг зарарли таъсирини нафақат ташқи, балки ички томондан ҳам ҳимоя қилиш зарур)
▫️Қанча пайт қуёш нурлари таъсирида ётишни билинг (кўпи билан 2-3 соат)
▫️Чиниқишдан сўнг терини албатта намланг.