Skip to main content
Yangiliklar

❓Тезпишар тарвуз саломатлик учун хавфлими?

By 20.06.2022June 21st, 2022No Comments

✍️ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

🔰Ёзнинг иссиқ кунларида тарвуз истеъмол қилиш инсон организми учун фойда. Аммо бу маҳсулотни етиштиришда азотли ўғитлардан кўп фойдаланилган бўлса, саломатликка зарар етказиши мумкин.

▪️Хўш, дориланган тарвуз нимаси билан хавфли? Ундан заҳарланганда қандай йўл тутиш лозим?

✅ Агар кимдир таркибида нитрат моддаси меъёрдан ортиқ бўлган тарвуз истеъмол қилса, унинг нохуш белгилари 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади. Хусусан: кўнгил айниши, диарея, қорин ва бош оғриғи 38-39 даражагача иситма кўтарилиши, бош айланиши ва бошқа белгилар кузатилиши мумкин.

✅ Заҳарланиш белгилари намоён бўлганда, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Кекса ёшли инсон, ҳомиладор аёл ёки 12 ёшгача бўлган бола заҳарланганда, “Тез ёрдам” чақириш мақсадга мувофиқ.