Skip to main content
Yangiliklar

📍Соғлом овқатланиш тамойиллари

By 26.06.2022No Comments

✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова:

🍶Ёғ истеъмол қилишни назорат қилиб, ҳайвон ёғларини ўсимлик мойларига (20-25 г.) алмаштириб боринг;

🥩ёғли гўшт ва улардан тайёрланган маҳсулотларни дуккаклиларга, балиқ, товуқ ёки ёғсиз гўштларга алмаштиринг;

🍰 таркибида қанд миқдори кам бўлган маҳсулотларни танланг. Ширинликлар истеъмолини чекланг;

🧂кунлик овқатланиш рационидаги умумий ош тузи миқдори 1 чой қошиқ, яъни 5 г.дан ошмаслиги лозим. Фақат йодланган туз истеъмол қилинг;

🫖овқатланганда чой ичманг. Чой ўрнига саб­завот ва меваларнинг шарбатларини ёки қайнатилган сув ичинг. Чойни асосий овқатланишлар орасидаги танаффусларда ичинг;

🧊кун давомида кўпроқ сув ичинг;

🍎мева-сабзавотлар истеъмолини кўпайтиринг.