Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Рим Гран приси. Эртага Рашитов, Пўлатов ва Қаюмова даянга чиқади

By 02.06.2022No Comments

Эртага Италия пойтахти Рим шаҳрида Бутунжаҳон таэквондо Гран при мусобақаси старт олади.

-68кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони, мусобақада 2-рақам остида сараланган Улуғбек Рашитов илк босқичда 31-рақамда сараланган ивуарлик Аарон Кобенан билан тўқнаш келади. Ушбу баҳс ғолиби Хо Жун Жин (Жанубий Корея) – Ферҳат Жан Кавурат (Туркия) жанги ғолиби билан учрашади.

Шу вазнда яна бир ҳамюртимиз Нияз Пўлатов ҳам иштирок этади. Пўлатов дастлабки босқичда франциялик Дилан Челламотога қарши жанг қилади. Бу баҳс ғолиби нимчорак финалда Хавьер Перес Поло (Испания) – Файсал Саиди (Марокаш) жангида зафар қучган таэквондочига тўқнаш келади.

-57кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Чарос Қаюмова илк босқичда венглиялик Лука Патакфалвига қарши жанг қилади. Ушбу баҳсда ғолиб чиққан спортчи кейинги босқичда Зелиха Агрис (Туркия) – Нада Лаараж (Марокаш) жанги ғолибасига қарши тўқнаш келади.