Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Осиё чемпионатида БИРИНЧИ бўлган таэквондочиларимиз бугун Тошкентга қайтиб келишади

By 28.06.2022No Comments

Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида 24-27 июнь кунлари таэквондо бўйича XXV Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медалига эга чиқишганидан ва умумжамоа ҳисобида эркаклар ўртасида БИРИНЧИ ўринни эгаллаганимиздан хабарингиз бор.

Бугун спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишади. Делегация жойлашган самолёт соат 19:20да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади. Ғолибларимизни кутиб олиш учун мухлислар ва ОАВ ходимларини таклиф қиламиз.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати