Skip to main content
Yangiliklar

Осиё чемпионати. Жасур Жайсунов – олтин медаль соҳиби!

By 25.06.2022No Comments

Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида таэквондо бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

74 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Жасур Жайсунов финалда эронлик Мирхашем Ҳуссайнини мағлуб этди ва Осиё чемпиони бўлди.

Жайсунов илк босқичда покистонлик Иқбол Муҳаммадни таслим қилганди-2:0. Чорак финалда ҳамюртимиз Чен Жун Веига ҳеч қандай имконият қолдирмаганди-2:0.

Ярим финалда Жайсунов покистонлик Аҳмад Бахлулни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиққан эди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати