Skip to main content
Yangiliklar

Осиё чемпионати. Жасур Жайсунов финалда!

By 25.06.2022No Comments

Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида таэквондо бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

74 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Жасур Жайсунов илк босқичда покистонлик Иқбол Муҳаммадни таслим қилди-2:0. Чорак финалда ҳамюртимиз Чен Жун Веига ҳеч қандай имконият қолдирмади-2:0.

Ярим финалда Жайсунов покистонлик Аҳмад Бахлулни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва финалга чиқди.

Олтин медаль учун жангда Жасурга эронлик Мирхашем Ҳуссайни рақиб бўлади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати