Yangiliklar

Осиё чемпионати. Ўзбекистон «Энг яхши жамоа», «Энг яхши мураббий» ва «Энг яхши спортчи» совринларига эга чиқди!

By 27.06.2022 No Comments

Жанубий Кореяда таэквондо бўйича XXV Осиё чемпионати якунига етди.

Ўзбекистон терма жамоаси унда 4та олтин, 1та кумуш ва 3та бронза медалига эга чиқди ва ўзининг энг яхши натижасини қайд этди.

Ташкилотчилар мусобақанинг энг яхши спортчиси деб ўзбекистонлик Жасурбек Жайсуновни тан олишди!

Бундан ташқари Осиё чемпионатининг энг яхши мураббийи сифатида Ўзбекистон терма жамоаси устози Павел Хан тан олинди!

Ўзбекистон терма жамоаси эса қитъа чемпионатининг «Энг яхши жамоа» совринини қабул қилиб олди!

Шу тариқа Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси Жанубий Кореяда ўтган мусобақада барчани лол қолдира олди!

 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати