Yangiliklar

Никита Рафалович олтин медаль соҳиби! Осипова ҳам совриндор

By 26.06.2022 No Comments

Жанубий Кореяда таэквондо WT бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақанинг бугунги куни ҳам таэквондочиларимиз учун муваффақиятли кечмоқда.

Чемпионатда -87 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Никита Рафалович барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. У финалда иорданиялик рақибидан устун келди.

Аёллар ўртасида +73 кг вазн тоифасида Светлана Осипова ҳам юртимизга бронза медали билан қайтадиган бўлди.

Никитанинг ушбу ғалабаси орқали Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони учтага етди. Йигитларимиз медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Жанубий Кореяни ҳам ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олишди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати