Skip to main content
Yangiliklar

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муборак бўлсин

By 27.06.2022No Comments

Бугун 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Ассоциациямиз номидан сиз азиз қалам аҳли ижодкорларни чин қалбимиздан самимий табриклаймиз. Сизларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, юксак эҳтиромимиз ва эзгу тилакларимизни билдирамиз.

Журналист – жамиятнинг кўзгуси. Таъбир жоиз бўлса, унинг олаётган нафаси, босаётган қадами, кўрар кўзидир. У акс эттирган масалалар ҳаётнинг бутун қиёфасини белгилаб беради. Шу маънода, сизлар фаолият юритаётган ижодий масканда ҳам шу фикрларнинг яққол ифодасини кўрамиз. Фурсатдан фойдаланиб, биз билан қилаётган амалий ҳамкорлигингиз учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

Яна бир бора Сизларга сиҳат-саломатлик, фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.