Бир йил олдин шу куни Ливанда таэквондо бўйича Осиё чемпионати якунига етганди.
Унда ўзбекистонлик таэквондочилар 3та олтин, 1та кумуш ва 6та бронза жами 10та медални қўлга киритишганди. Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаганди. Биздан фақат Жанубий Корея терма жамоаси яхшироқ натижа кўрсатди холос. Вакилларимиз Эрон, Иордания, Хитой Тайпеи, Қозоғистон каби давлат спортчиларини ортда қолдиришганди.
Осиё чемпионати медаллар жамланмаси:
1.Жанубий Корея – 6 олтин, 5 кумуш, 2 бронза
2.ЎЗБЕКИСТОН – 3 олтин, 1 кумуш, 6 бронза
3.Эрон – 2 олтин, 3 кумуш, 8 бронза
Таэквондочилар мустақил Ўзбекистон тарихида ҳеч қачон битта Осиё чемпионатида 10та медаль қўлга киритишмаган эди.
🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати