Skip to main content
Yangiliklar

❓Болаларнинг туғма юрак нуқсони билан дунёга келишининг асосий сабаблари нимада?

By 18.06.2022No Comments

✍️ Шифокор Нозима Ўринова:

✅ Туғма аномалияларнинг ривожланишига, асосан, олтита фактор таъсир қилади:

– ҳомиладор аёллардаги анемия;
– аёлнинг сурункали ёки ўткир инфекцияли касаллари;
– вирусли касалликлар;
– гормонал фактор;
– нейрогуморал фактор;
– яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ.

🟠 Камқонлик, ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойлигида аёлнинг гриппга чалиниши ва бунга қарши даволанмаслиги, қолаверса, буйрак ва бошқа аъзолардаги сурункали хасталиклар, онада учрайдиган турли инфекциялар ва вирусли касалликлар ҳомиланинг соғлом ривожланишига имкон бермайди.

🔴Натижада болада туғма нуқсонлар пайдо бўлиши мумкин. Бу муаммонинг олдини олиш учун ҳомиладорликни режалаштиришдан олдин бўлажак ота-она тор доирадаги мутахассислар кўригидан ўтиб, касаллик аниқланса, даволаниши лозим.