Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг туғилган кунини нишонламоқда.
Ҳурматли Азиз Абдуқахарович!
Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси сизни туғилган кунингиз билан табриклайди!
Ўз ҳаётингизни Ватанга хизмат қилишга бағишладингиз десак муболаға бўлмайди. Сиз энг юқори профессионаллик ва фидойилик намунасисиз. Сизнинг ҳаётингиз ва касбий тажрибангиз, одоб-ахлоқингиз, одамларга бўлган эътиборингиз ва сезгирлигингиз сизни таниган ҳар бир кишининг муносиб обрўсига сазовор қилди.
Сизда мамлакатимиз салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни йўналтирадиган фикрдош инсон сифатида кўрганимиздан хурсандмиз.
Сизга улкан бахт, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик, ақлий ва жисмоний кучнинг битмас-туганмас захираси, шахсий ҳаётингизда бахт ва касбий фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз.