Skip to main content
Yangiliklar

Таеквондочиларимиз Сурдо Олимпиадасида 2 та бронза медалини қўлга киритишди

By 10.05.2022No Comments

Айни кунларда Бразилияда кар-соқов спортчилар ўртасида Сурдо Олимпиадаси ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган таеквондочиларимиз дастлабки кун дастурида 2 та бронза медалига сазовор бўлишди.

Даянга чиққан 4 нафар вакилимиздан Дилбар Тожибоева (-49 кг) ҳамда Гўзал Эшмирзаева (-57 кг) мусобақада ярим финалгача етиб боришди ва шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилдилар. Бугун бўлиб ўтадиган баҳсларда яна 4 нафар таеквондочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.