Skip to main content
Yangiliklar

Сурдо Олимпиадасида яна бир медаль

By 10.05.2022No Comments

Бразилияда кар-соқов спортчилар ўртасида Сурдо Олимпиадаси ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Унда иштирок этаётган таеквондочиларимиз яна бир медални қўлга киритишди.

Ортда қолган кун дастурида аёллар ўртасида Мафтуна Абдуюсупова +67 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди. Таеквондо баҳсларининг биринчи кунида икки нафар вакилимиз шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган ҳақида маълум қилган эдик. Шу тариқа таеквондочиларимиз Сурдо Олимпиадасини 3 та бронза медали билан якунлашди.