Skip to main content
Yangiliklar

Интервью. Раҳим Хаджиметов: “Мақсадимиз Хоразм вилоятида таэквондо WT спорт турини янада оммавийлаштириш”

By 18.05.2022No Comments

Хоразм вилоят таэквондо WT федерацияси ижрочи директори Раҳим Хаджиметов билан суҳбат.

– Вилоят кесимида қандай ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир туманда секциялар борми?
– Хоразм вилоят таэквондо WT ҳудудий бўлими Президнет фармонлари, ҳукумат қарорлари, жисмоний тарбия ва спортга доир қонунларга, ассоциация кўрсатма ва топшириқлари, белгиланган иш режаси асосида фаолият олиб бормоқда. Вилоятимизнинг Урганч шаҳри шунингдек Хазорасп, Гурлан, Боғот, Қўшкўпир ва Хонқа туманларида таэквондо секциялари ташкил қилинган лекин Хива, Шовот. Янгиариқ ва Янгибозор тумаларида маҳаллий тренерлар бўлмаганлиги сабабли таэквондо WT секциялари ташкил қилинмаган.

– Ўсмирлар, ёшлар ва асосий таркибга даъвогар бўлган ёшлар борми?
– Ҳозирги кунда вилоят таэквондо WT терма жамоаси Республика спортчиларига рақобатдош бўлиб мамлакат чемпионлари етишиб чиқмоқда. Вилоятнинг 1 нафар спортчиси миллий терма жамоаси таркибида машғулот ўтмоқда ва халқаро мусобақаларда иштирок этиб совринли ўринларга эга бўлмоқда. Ўтган йили 4 нафар спортчи мусобақаларда ғолиб бўлиб олий ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилиндилар. Вилоятда селекция ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида иқтидорли спортчилвр танлаб олиниб улар билан алоҳида машғулотлар ўтказиш учун жадвал асосида тажрибали тренерлар тайинланган.

– Вилоятда Республика ва Халқаро мусобақалар ташкил этиш режалари борми?
– Вилоятимизда Республика миқёсидаги мусобақаларни ўтказиш режаси бор чунки мана шундай мусобақалар спортчилар, мураббийлар учун ўзига ҳос имтиҳон вазифасини ўтаб беради, қолаверса вилоятимиз ўсмир ёшларида бу турга бўлган қизиқиш ортади. Бунинг учун биз харакатдамиз лекин айрим қилиниши керак бўлган вазифаларимиз бор шу муаммоларимизни ҳал этиб олсак албатта каттароқ турнири ташкил этамиз.

– Вилоятда кечаги таэквондо қандай эди, бугунги ва келажакда қандай бўлиши кутилмоқда?
– Одатда бирон ишнинг бошланиши бироз қийин кечади, дастлаб таэквондо спорти Урганч шаҳрида 1 нафар мураббий орқали секция ташкил қилинди. Сўнгра Урганч Олимпия заҳиралари коллежида бўлим очилди ва бугунга келиб вилоятимизнинг 7 та туманда секциялар фаолият олиб бормоқда. Яқин вақт ичида вилоятнинг бошқа туманларида ҳам мана шундай таэквондо секцияларини очиш ниятидамиз.

– Ҳакамлар ва мурабийлар фаолити ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
– Вилоятда 6 нафар ҳакам бўлиб уларнинг 2 нафари Республика ва вилоятлар мусобақаларида иштирок этмоқдалар. 14 нафар мураббийларимиз Урганч шаҳри, Хазарасп, Боғот, Хонқа, Қўшкўпир,Гурлан, Урганч туманлари болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва Урганч ихтисослаштирилган “Олимпия захиралари” мактаб интернатидаги таэквондо WT ўқув-машқ гуруҳлари ва бўлимларида фаолият кўрсатмоқдалар. Тренерлар орасида тажрибали мураббийлар ҳам бор. Лекин шунга қарамасдан улар ўз устида ишламоғи керак.

– Вилоят раҳбари сифатида нима ишлар қилиниши керак деб ўйлайсиз?
– Ҳудудий бўлим ўз фаолиятида ижодий ёндашиб 5 та йўлланма бўйича иш олиб бормоқда. Жумладан – Вилоятда таэквондо WT спорт турини оммавийлаштириш, яъни, туманларда янги гуруҳ ва секциялар очиш, шуғулланувчилар сонини кўпайтириш. Йилнинг охирига шуғулланувчиланинг сонини 500 нафарга етказиш режаси. Спортчиларни жисмоний тарбия бериш билан бир қаторда уларнинг маънавий тарбияси билан шуғулланиш. Спортчиларни ва тренерларни ватанга содиқ бўлиш руҳи билан тарбиялашга алоҳида урғу берилмоқда. Мураббий ва спортчиларнинг барчасини компьютер базасига киргизиш. Селекция ўтказиб иқтидорли спортчиларни танлаб улар билан алоҳида машгулот ўтишни йўлга қўйиш. Паралимпиячилар билан алоҳида машғулотлар ўтказиш. Миллий терма жамоа асосий ва захира таркибига спортчилар етказиб бериш. Мураббийлар анча ёш бўлганлиги сабабли, уларнинг тажриба ва малакаларини ошириш бориш борасида турли ўқув ва амалий семинарлар ташкил этиш. Айрим муаммоли вазиятларни ҳал этишимиз керак бўлади.

 

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати