Skip to main content
Yangiliklar

Интервью. Нуритдин Тошев: “Навоий вилоятидан Жаҳон ва Олимпия ўйинлари ғолиблари етиштириш йўлида кучимиз борича иш олиб борамиз”

By 16.05.2022No Comments

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Навоий вилоят бўлими ижрочи директори Нуритдин Тошев билан суҳбат.

– Вилоят кесимида қандай ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир туманда секциялар борми?
– Хозирги кунда вилоят кесимида вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан спортга ва Таэквондо WT спорт турига катта этибор қаратилган. Навоий вилоят бўлими спортчилари 750 нафардан ортиқ бўлиб, уларга хозирги кунда 14 нафар тренерлар машғулот олиб боришмоқда. Бўлимнинг иш фаолияти бўйича Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан хар йили тақвим режа ва йиллик чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб хар бир тренер ва хакамлар билан иш олиб борилмоқда. Туманлардаги секцияларимиз фаолияти Хатирчи, Нурота, Кармана, Кизилтепа туман ва Зарафшон, Навоий шаҳарида мунтазам олиб борилмоқда.

– Ўсмирлар, ёшлар ва асосий таркибга даъвогар бўлган ёшлар борми?
– Ўтган 2019 йил давомида Навоий шаҳрида вилоят Таэквондо WT спортчилари учун ўсмирлар, ёшлар ва катталар асосий таркиби учун 2 маротаба Ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилди. Бунинг самараси вилоятимизда Таэквондо WT турини оммалашиши ва Республика чемпионати ва кубокларида вилоятимиз спортчилари кўплаб совринли ўринларни қўлга киритишди. Хозирда бутун дунёга хавф солаётган COVID-19 пандимияси тугаганидан сўнг, бу йил хам камида 3 маротаба йиғин ўтказишни режалаштирилганмиз.

– Вилоятда спорт жиҳозларида камчиликлар қай даражада?
– Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва БЎСМлар томонидан спорт жихозлари Даян тўшамалари имконият даражасида етказиб берилмоқда. Таэквондо WT жихозлари бўйича Вилоят федерациямиз томонидан хар бир секцияларга таъминлаб борилмоқда. Шу йилнинг сентябр ойида Хомийларимиз томонидан Электрон мослама олиш режалаштирилган.

– Вилоятда Республика ва Халқаро мусобақалар ташкил этиш режалари борми?
– Вилоятимизда Республика чемпионати ва ҳалқаро мусобақалар ўтказиш масаласида Республика Ассоциациямиз томонидан рухсат бўлса албатта ўтказиш мақсадидамиз. Албатта халқаро чемпионатлари хамда Осиё, Жахон чемпионатларида иштирок этган Навоий вилоят спортчиларидан Республика терма жамоаси аъзолари Бохронов Санжар, Ташев Хусан,Очилова Зухра ва Касимова Зариялар фахрли спортчиларимиздандир.

– Вилоятда кечаги таэквондо қандай эди, бугунги ва келажакда қандай бўлиши кутилмоқда?
– Вилоятимизда Таэквондо WT турини кечаги ва бугунги ахволи Хақида гапирсак бунга бир нима дейиш жуда қийин, яни хозирги такомиллашув даврида хар бир вилоятдан кучлилар етишиб чиқмоқда. Хаммага сир эмас олдинлари Фақат Тошкент шахрида кучли тренер ва спортчилар бўлса хозирги кунда Вилоятимиздан хам яхши махоратли тренер хамда спортчилар етишиб чиқмоқда. Вилоятимиз кечаги кунида тажрибали тренерлар кам бўлган бўлса хозирда тажрибали тренерлар кўплаб топилади. Келажакдаги олдимизга кўйилган мақсадимиз вилоятимизни республикада биринчи ўринга чиқариш.

– Ҳакамлар ва мурабийлар фаолити ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
– Навоий вилоят Таэквондо WT тренерлари хозирги замонавий Таэквондо WT билан хам нафас иш олиб боришмоқда. Тренер ва хакамлар фаолиятига келсак хар бир вилоят чемпионатлари олдидан тренер ва хакамлар учун семинарлар ташкиллаштирилиб келинмоқда. Вилоятимизда 14 нафар тренерларимиздан 6 нафари туманларда4 нафари Республика чемпионатларида хакамлик қилишмоқда. Вилоятимизнинг фахрли тренерларидан Тойирова Хилола, Истамова Мадина, Умарова Мафтуна, Рустамов Амирханлар фаолиятларига алохида рахмат айтиб қоламан.

– Вилоят раҳбари сифатида нима ишлар қилиниши керак деб ўйлайсиз?
– Вилоят рахбари сифатида Президентимиз томонидан белгилаб берилган 5 та мухум ташаббус бўйича иш олиб бриш, ахоли ўртасида ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун жалб қилиш хар бир БЎСМлар ва спорт ташкилотлари билан шартномалар тузиш ва вилоят федерациямиз фаолиятини маблағ томонидан бойитишни олдимга мақсад қилиб қўйганман. Вилоятда паратаэквондони хам ривожлантиришни бошлаганмиз. Келажакдаги мақсадимиз Навоий вилоятидан Жахон ва Олимпия ўйинлари ғолиблари етиштириш йўлида кучимиз борича иш олиб бориш.

 

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати