Самарқанд вилояти таэквондо WT федерацияси бош котиби Комилжон Обруев билан суҳбат.
– Вилоят кесимида кандай ишлар амалга оширилмокда, ҳар бир туманда секциялар борми?
– Самарқанд вилоятида таэквондо WT спорт турини ривожлантириш учун вилоятимизнинг 13 та туманида ушбу спорт турини очдик. Вилоятимиз ёшларни ушбу спорт турига қизиқтириш мақсадида бир қатор тадбилар ўтказяпмиз бундан ташқари селекция ишлари олиб борилаяпти ва секцияларни керакли бўлган спорт жиҳозлар билан таъминлашга катта эътибор қаратганмиз.
– Ўсмирлар, ёшлар ва асосий таркибга давогар бўлган спортчилар учун алоҳида машғулотлар ҳам ташкил этиладими?
– Вилоятимиздаги яхши спортчиларни саралаб олиниб, малакали мураббийлар бошчилигида машғулотлар олиб боришни йўлга қўйганмиз. Бу машғулотлар яқин орада ўзининг ижобий самарасини беради деган умиддаман.
– Клубларда спорт жиҳозлари етарлими? Шуғулланиш учун имкониятлар борми?
– Вилоятимиз спортчиларини шуғулланиши учун спорт жиҳозлари етарли ва барча имкониятлар мавжуд.
– Вилоятда Республика ва халқаро мусобақаларни ташкил этиш режаси борми?
– Ўтган йили «Мароқанд-2019» халқаро мусобақаси ташкиллаштирилган ва ушбу мусобақа ёш спортчилар учун бўлажак нуфузли турнирлар олдидан ўзига хос синов вазифасини ўтаб берган эди лекин жорий йилдаги ўтказилиши керак бўлган Халқаро мусобақа Covid-19 вируси сабабли қолдирилди.
– Вилоятда кечаги таэквондо қандай эди, бугунги ва келажакдаги таэквондо қандай бўлади?
– Вилоятимизда таэквондо спорт тури йилдан йилга ривожланиб бораяпти. Буни ёрқин мисоли сифатида спортчиларимиз 2019 йилда Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларидан ғолиб ва совриндор бўлганлигини келтиришимиз мумкин. Ёшларимиздан Мухторов Санжар ва 3 нафар қизимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этиб келишди.
– Ҳакамлар, мураббийлар фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз?
– Вилоятда 16 нафар ҳакамлар фаолият олиб боради. Шулардан бир нафари халқаро тоифадаги ва яна 4 нафари Республика тоифасидаги ҳакамлар ҳисобланади. Бугунги кунга келиб ушбу ҳакамларимиздан икки нафари доимий равишда Республика биринчиликлари ва Кубокларда ҳакамлик килиб келади. Тажрибали мураббийларимиз бор, эндиликда эса ўз вақтида спортчи бўлиб мураббийлик фаолиятини бошлаш арафасида турган таэквондочиларимиз бор, биз уларни малакасини оширишига ва назарий, амалий семинарлар ўтказиш режасини тузганмиз.
– Вилоят раҳбари сифатида нима қилишим керак деб ўйлайсиз?
– Вилоят раҳбари сифатида таэквондо спорт турига алохида база ажаритилиши масаласи ечимини топишга харакат килмокдаман. Агар виляотимизда бу тур бўйича ўзимизнинг спорт базамиз бўлса шу ерда бемалол Республика ва вилоят терма жамоалари машғулотлар ўтказиш учун имконият яратилган бўлар эди.