Skip to main content
Yangiliklar

❓Фаст-фудлар организмга қандай салбий таъсир қилади?

By 20.05.2022No Comments

✍️ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

❗️Фаст-фуд яра касалликлари ва хавфли ўсмалар ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

✔️ Уларнинг салбий таъсири шошилишдан келиб чиқади. Одам чайнаш учун кўп вақт сарфламайди, бунинг натижасида ошқозонга кўп миқдорда оғир, “тайёр бўлмаган материал” – яъни, сўлак билан яхши аралашмаган овқат бўлаклари тушади. Бунда ҳазм жараёнини тезлатиш учун кўпинча, фаст-фудлар билан газланган ичимликлар берилади.

🔷 Ошқозон шираси газланган суюқлик билан суюлтирилган оғир овқат массасини ҳазм қилишга қийналади.

Кўпинча бундай газланган ичимликлар қуйидагича бўлади:
✅ кучли газланган;
✅ жуда ширин;
✅ совуқ ёки музли.