Skip to main content
Yangiliklar

Бу кун тарихда. Бир йил олдин қаҳрамонларимиз Тошкентда тантанали равишда кутиб олинганди

By 24.05.2022No Comments

2021 йилнинг 21-22 май кунлари Иорданияда таэквондо WТ бўйича Токио Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақа бўлиб ўтганди. Унда терма жамоамиз берилган имкониятдан максимал фойдаланиб, делегациямиз ҳисобига 3 та йўлланмани тақдим қилганди.

Ўтган йил 24 май куни лицензион турнирда муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келган. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўтган тадбирда МОҚ раиси Р.Шоабдураҳмонов, Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари А.Каримов, МОҚ Бош котиби О.Касимов Қўмита раисининг ўринбосари А.Камилов спортчиларимизнинг яқинлари ва кўп сонли мухлислар иштирок этишди.

Мусобақада аёллар ўртасида Нигора Турсунқулова -67, Светлана Осипова +67 кг, ёш йигитимиз Улуғбек Рашитов эса -68 кг вазн тоифаларида финал йўлланмаси қаторида Токио-2020 иштирокчисига айланишган эди. Эслатиб ўтамиз, бунгача Никита Рафалович -80 кг вазн тоифасида жаҳон рейтинги орқали Олимпиадага йўлланма олган эди.