Skip to main content
Yangiliklar

“Баек Мун Жонг Опен” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди

By 27.05.2022No Comments

Шу йилнинг 21-24 май кунлари Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт мажмуасида анъанавий профессор “Баек Мун Жонг Опен” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Ҳисоб бўйича 13 бор ўтказилган мазкур турнирда барча вилоятлар ҳамда қўшни давлатлар Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистондан кадетлар, ўсмирлар, катталар ва пумсе йўналиши бўйича 900 нафар спортчилар иштирок этишди.

Умумжамоа бўйича ўринлар қуйидагича кўриниш олди:
1-ўрин Ўзбекистон
2-ўрин Қозоғистон
3-ўрин Тожикистон

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси матбуот хизмати