Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Жасурбек Жайсуновни табриклаймиз

By 19.04.2022No Comments

Бугун таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 2019 йил ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби, катталар ўртасида Россия Опен ва Фужайра Опен олтин медаллари, Туркиш Опен кумуш медали, Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бронза медали, Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги бронза соҳиби Жасурбек Жайсунов ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Жасурбек Жайсуновни таваллуд айёми билан табриклайди ва келажакдаги мусобақаларда омад ёр бўлишини тилайди.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати