Skip to main content
Yangiliklar

ВИДЕО. Дмитрий Шокин қандай қилиб Жаҳон чемпиони бўлган эди?

By 08.04.2022No Comments

2015 йил 12-18 май кунлари таэквондо бўйича XXII Жаҳон чемпионати Россиянинг Челябинск шаҳрида бўлиб ўтганди. Унда илк бор ўзбекистонлик таэквондочи Жаҳон чемпиони бўлганди.

+87кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Дмитрий Шокин барча рақибларини мағлуб этиб олтин медалга эга чиққан ва ўз номини ўзбек таэквондоси тарихига ёздириб қўйганди.

Келинг ҳамюртимизнинг ўша мусобақадаги барча рақиблари ва натижаларини ёдга оламиз:

1/16 финал
Дмитрий Шокин (Ўзбекистон) – Жейсон Грант (Ямайка) 13:1

1/8 финал
Дмитрий Шокин (Ўзбекистон) – Леонардо Базиле (Италия) 8:2

1/4 финал
Дмитрий Шокин (Ўзбекистон) – Уолкер Водзич (Германия) 11:2

1/2 финал
Дмитрий Шокин (Ўзбекистон) – Робелис Деспанье (Куба) 7:6

ФИНАЛ
Дмитрий Шокин (Ўзбекистон) – Фирмин Зокоу (Кот-Д’Ивуар) 11:10

Қуйида эса Дмитрий Шокин иштирокидаги ярим финал ва финал баҳсларини томоша қилиш мумкин:

ЯРИМ ФИНАЛ

 

 

ФИНАЛ

 

 

 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати