Skip to main content
Yangiliklar

Тошкент ва Сирдарё вилояти мураббий ва ҳакамлари учун янги қоидалар бўйича ўқув-семинари ўтказилди

By 20.04.2022No Comments

Бугун, 20 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси бош ҳаками Ким Дмитрий Константинович ҳамда вилоят федерациялари билан ишлаш мутахассиси Ходжамкулов Ҳусниддин Аббосхонович томонидан янги қонун-қоидалар бўйича ўқув-семинари ташкил этилди.

Ўқув-семинарда Тошкент ва Сирдарё вилояти вилоятларидан жами 50дан зиёд мураббийлар ва ҳакамлар иштирок этишди.

Навбатдаги семинар Нукус шаҳрида Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари учун ўтказилиши режалаштирилган.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати