Skip to main content
Yangiliklar

Олимпиада чемпиони, Жаҳон чемпиони, Европа чемпиони ва бошқалар. Озарбайжон таэквондо терма жамоаси Тошкентда!

By 30.04.2022No Comments

Куни кеча таэквондо бўйича Озарбайжон терма жамоаси Тошкентда халқаро йиғин ўтказиш учун юртимизга учиб келди. Меҳмон таэквондочилар 8 майга қадар пойтахтимизда йиғин ўтказишади.

Тошкентга келган терма жамоа таркибида 2016 йилги Олимпиада чемпиони, 2015 йилги Жаҳон чемпиони, икки карра Европа чемпиони Радик Исаев, икки марта Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган, Европа чемпионатида ҳам бронза медалига эга чиққан Фарида Азизова, 2016 йилги Олимпиада ўйинларида бронза медали, Европа чемпионатида кумуш медаль олган Патимат Абакарова ҳамда 2016 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби, икки карра Жаҳон чемпиони, Европа чемпиони Милад Бейги Харчегани каби жаҳон таэквондо юлдузлари ҳам бор.

Озарбайжон терма жамоаси 19-22 май кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида ўтадиган Европа чемпионатига сўнгги тайёргарликлардан бирини айнан Тошкентда олиб боради.