Skip to main content
Yangiliklar

📍Очлик – мўъжиза яратади

By 11.04.2022No Comments

🌀1 кунлик очликка асосланган илмий иши учун япон олими Ёшинори Оҳсуми Нобел мукофотини олган. У очлик вақтида ҳужайралар ўзида тўплайдиган қолдиқ моддаларни парчалашини исботлаган.

✔️ Қисқа вақт давом этадиган очлик организм захирасини фаоллаштиради ва қариш жараёнида терида йиғиладиган пигментлар, эскирган ҳужайралар парчаланишни бошлайди. Парчаланган қисмларнинг оқсил заррачаларидан янги ҳужайралар пайдо бўлади.

🔷 Очлик даврида организмда яллиғланишни фаоллаштирадиган медиаторлар камаяди. Юздаги ҳуснбузар, псориаз, аллергия каби касалликлар кескин қисқаради.

🚨Онкологик ҳужайралар одам организмида доим мавжуд. Улар кун давомида пайдо бўлади ва йўқолади. Бундай ҳужайраларнинг парчаланиши очлик давомида жадаллашади.

🟣 Очлик даврида нерв тўқималарининг ўсиш фактори ажралади. Нерв ҳужайралари тармоқланишни бошлайди. Яъни нерв тўқималари ўсади. Нерв ҳужайрасининг бошқа ҳужайралар билан алоқалари кўпаяди.