Skip to main content
Yangiliklar

Беҳининг шифобахш хусусиятлари ҳақида биласизми?

By 12.04.2022No Comments

✅Юқори нафас олиш йўллари хасталикларида балғамни кўчирувчи восита сифатида қуйидаги усулда тайёрланган махсус қайнатмани ичиши лозим: 1 чой қошиқ беҳи уруғи устига ярим стакан қайнатилган сув қуйиб, 2 соат тиндирилади. Сузиб олинган 1 ош қошиқдан овқатдан ярим соат кейин истеъмол қилинади, уруғлар майдаланмаган, эзилмаганган бўлиши керак. Уларда зарарли моддалар мавжуд.

✅ Камқонликда, қандли диабетда беҳи бўлакларга бўлиниб, уруғларидан тозаланиб, 100 гр. беҳи термосга солинади, 2 литр қайнатилган сув солиниб, 2 соат давомида тиндирилади. Ярим стакандан 3 маҳал овқатланиш маҳали ичилади.

✅Ич кетишидан халос бўлиш учун 200 гр беҳи тўғралади ва устига 1 литр сув қуйилиб, 20 дақиқа мобайнида қайнатилади. Ушбу қайнатмани овқатдан олдин ичиб турилади