Skip to main content
Yangiliklar

🥋🇺🇿 Андижон вилояти Жалақудуқ туманида таэквондо билан шуғулланишни истайдиганлар диққатига!

By 28.04.2022No Comments

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшайдиганлар учун 8-сонли мактабда таэквондо тўгараги фаолият олиб бормоқда. Бу ерда таэквондо билан шуғулланиб, келажакда Республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиш имкониятига эга бўласиз. Бу масканда ёш спортчиларни Ўктам Ўринов ва Маҳамадзоир Атахонов шуғуллантириб келишмоқда.

Машғулотлар икки сменда эрталаб 8:00дан 10:00гача ва 15:00дан 18:00гача олиб борилади.

Манзил: Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, 8-мактаб.
Мурожаат учун телефонлар: +99899 4875482 ва +99897 3464466.

🥋🇺🇿 Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси матбуот хизмати