Skip to main content
Yangiliklar

Сенсация: Икки ўзбекистонлик таэквондочи финалда тўқнаш келди!

By 11.03.2022No Comments

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида “Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги” мусобақаси давом этмоқда.

Бироз аввал +73кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Қувонарлиси финалгача бир йўла икки нафар ўзбекистонлик таэквондочи етиб келди. Кўплаб мамлакат спортчилари иштирок этаётган мусобақада финалга икки ҳамюртимиз чиқди!

Ярим финалдаги жангида жароҳат олган Ирода Миртаджиева финалда иштирок эта олмаслигини маълум қилди ва кумуш медаль соҳибига айланди. Светлана Осипова эса олтин медални қўлга киритди!

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати