Аввал хабар берганимиздек, Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида паратаэквондо бўйича Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти (Осиё қитъаси) кубоги бўлиб ўтди.
Унда ўзбекистонлик паратаэквондочилар 2та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза жами 7та медални қўлга киритишди.
Яна бир эътиборли жиҳати, Гулжаной Наимова мусобақанинг энг яхши аёл спортчиси номига муносиб кўрилган бўлса, терма жамоамиз тренери Бобур Қўзиев мусобақанинг энг яхши тренери деб топилди.
Маълумот учун, пара таэквондо бўйича аёллар терма жамоамиз якунда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади ва махсус кубок билан тақдирланди.
Совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар:
Олтин медаль
Зиёда Исоқова
Гулжаной Наимова
Кумуш медаль
Зуҳриддин Тоҳиров
Асадбек Тоштемиров
Бронза медаль
Санжар Муҳторов
Қудрат Ҳайдаров
Жавоҳир Алиқулов
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати