Skip to main content
Yangiliklar

Паратаэквондочиларимиз кутиб олинди

By 23.03.2022No Comments

Хабар берганимиздек, паратаэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 12-14 март куни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон таэквондо президенти кубоги (Осиё қитъаси) мусобақасида муваффақиятли иштирок этишди.

Мусобақада 2та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза жами 7та медалга сазовор бўлган спортчиларимиз бугун юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати