Skip to main content
Yangiliklar

“Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги”. Дастлабки кунда учта медаль!

By 10.03.2022No Comments

Бугун Эрон давлатидаги навбатдаги турнир “Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги” мусобақасига старт берилди.

Мазкур мусобақанинг илк кунида 3 нафар таэквондочимиз совриндор бўлишди.

53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова ярим финалга қадар етиб борди ва бронза медалини қўлга киритди.

62 кг вазн тоифада Феруза Садикова ярим финалда эронлик Сейедех Наргисга 5:6 ҳисобда мағлуб бўлди ва бронза медали билан кифояланди.

Худди шу вазн тоифасидаги иккинчи таэквондочимиз Озода Собиржонова Озода ярим финалда эронлик рақиби Косар Асасехга 22:24 ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медалига эга чиқди.

Эртага ҳам мусобақа давом этади.

 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати