Skip to main content
Yangiliklar

“Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги”. Бугун учта медаль қўлга киритдик

By 12.03.2022March 15th, 2022No Comments

Теҳрон шаҳрида “Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги” мусобақаси давом этмоқда.

Бугун 5 нафар таэквондочимиз даянга чиқди.

63кг вазн тоифасида Нияз Пўлатов финалга чиқди ва эронлик Заид Алхалванига имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль соҳиби бўлди.

74кг вазн тоифасида Жасур Жайсунов ярим финалда эронлик Мирхашем Ҳуссайнига ютқазди ва бронза медаль билан чекланди.

-87кг вазн тоифасида Никита Рафалович ярим финалда озарбайжонлик Талех Сулаймановга ютқазди бронза медални қўлга киритди.

Бундан ташқари 54кг вазн тоифасида Омонжон Отажонов ва Жаҳонгир Худойбердиев чорак финалга қадар етиб боришди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати