Skip to main content
Yangiliklar

Осиповадан олтин, Миртаджиевадан кумуш медаль!

By 12.03.2022No Comments

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида “Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги” мусобақаси давом этмоқда.

Хабар берганимиздек +73кг вазн тоифасида финалга бир йўла икки нафар ўзбекистонлик таэквондочи етиб келди.

Ярим финалдаги жангида жароҳат олган Ирода Миртаджиева финалда иштирок эта олмаслигини маълум қилди ва кумуш медаль соҳибига айланди. Светлана Осипова эса олтин медални қўлга киритди!

Тақдирлаш маросимида жароҳат олган Ирода Миртаджиеванинг кумуш медалини Динора Мухторова қабул қилиб олди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати