Skip to main content
Yangiliklar

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати. Рашитов ва Салаевда олтин медаль!

By 06.03.2022No Comments

Теҳронда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Бироз аввал Шуҳрат Салаев финалда қозоғистонлик таэквондочини 25-11 ҳисобида мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.

Улуғбек Рашитов эса финалда эронлик Муҳаммад Ҳусайн Зоҳидни таслим қилди (25:8) ва чемпион бўлди.

Бунгача Жасур Жайсунов ва Никита Рафалович бронза медалига эга чиқишганди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати