Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида таэквондо бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Кеча қизлар ўртасидаги мусобақа ўтказилган бўлса, бугун эркаклар даянга чиқишди.
Ҳозирга қадар бир қатор ҳамюртларимиз дастлабки жангларини ўтказишди.
Жаҳонгир Худойбердиев, Нияз Пўлатов, Диёрбек Тухлибоев, Нажмиддин Қосимхожиев, Никита Рафалович илк босқичдаги жангларида ғолиб бўлишди ва чорак финалга чиқишди.
Омонжон Отажонов ва Отабек Турғунбеков илк босқичда имкониятни бой беришди.
Шуҳрат Салаев эса мусобақани чорак финалдан бошлади ва эронлик рақибини мағлуб этиб ярим финалга чиқди. Финал йўлида Салаев қозоғистонлик таэквондочига қарши даянга чиқади.
Шоҳруҳ Ражабов, Жасур Жайсунов ва Улуғбек Рашитов мусобақани чорак финалдан бошлашади.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати