Skip to main content
Yangiliklar

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати. Дастлабки кунда 3 та медаль!

By 04.03.2022March 5th, 2022No Comments

Бугун Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди.

Дастлабки кунда қизлар ғолиб ва совриндорларни аниқлаб олишди. Қувонарлиси Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учта медални қўлга киритишди.

Феруза Садикова олтин, Чарос Қаюмова ҳамда Светлана Осипова бронза медалига эга чиқишди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ушбу мусобақада тўртинчи ўринни эгаллади.

Эртага, 5 март куни эркаклар ўртасидаги баҳслар ўтказилади.

 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати