Skip to main content
Yangiliklar

“Fajr Open”. Светлана Осипова – энг яхши аёл таэквондочи!

By 07.03.2022No Comments

Теҳронда ўтаётган “Fajr Open” халқаро мусобақасида бугун энг яхши аёл таэквондочиси аниқланди. Дастлабки икки кунда ташкилотчилар фақат аёллар ўртасидаги баҳсларни ўтказишди.

Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этиб якунда олтин медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова “Fajr Open”да энг яхши аёл таэквондочи деб тан олинди ва махсус сертификат билан тақдирланди.

Эртадан бошлаб “Fajr Open”да эркаклар ўз чиқишларини бошлашади.

 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати