Skip to main content
Yangiliklar

“Fajr Open”. Бугун уч нафар таэквондочимиз даянга чиқади

By 08.03.2022No Comments

Теҳрон шаҳрида “Fajr Open” халқаро мусобақаси давом этмоқда.

Бугун, 8 март куни уч нафар таэквондочимиз ўз иштирокларини ўтказишади.

54кг вазн тоифасида Омонжон Отажнов илк босқичда қозоғистонлик Жасурбек Клучев билан жанг қилади.

Худди шу вазн тоифасида Жаҳонгир Худойбердиев дастлабки босқичда афғонистонлик Муҳаммад Матин Назари билан тўқнаш келади.

74кг вазн тоифасида Нажмиддин Қосимхожиев 1/16 финалда эронлик Мирхашем Хоссейни билан баҳс юритади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати